«Оқманғит»лик яна бир хонадонга қувонч улашилди

233

Президентимиз топшириғи билан қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу қарор асосида Нукус туманида ёрдамга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларининг томини шиферлаш, яшаш учун яроқсизларини янгидан қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Туманга бириктирилган Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан туман аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш ва кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш орқали уларга қулай шароитлар яратиш бўйича олиб борилган ишлар доирасида бир қатор ижобий натижалар кўзга ташланмоқда.

– Кам таъминланган оила бўлганлигимиз сабабли яшаётган уйимизнинг томини шиферлай олмаётган эдик. Ёмғир-сочин вақтида ичкарига ўтиб кўп қийналганмиз. Кўпдан буён қийнаб келаётган бу муаммомиз ижобий ҳал этилиб, туман ҳокимлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳомийлигида уйимизнинг томи шиферлаб берилди. Бунинг учун биз оиламиз номидан Президентимизга ва ҳомийларга миннатдорчилигимизни билдирамиз, – дейди «Оқманғит» посёлка фуқаролар йиғини, «Обод маҳалла» кўчаси фуқароси Турсиной Кўмакова.

Туманда бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги