Нуронийларнинг ёшларга қанчалик масъулиятли эканлиги синовдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор асосида «Бир нуроний – ўн ёшга масъул» танловининг Нукус тумани босқичи бўлиб ўтди. Танловда туман бўйича ёшларга устозлик қилиб келаётган нуронийлар орасидан ҳудудлар босқичида юқори ўринларни эгаллаган 6 нафар нуроний иштирок этди.
Танлов жараёнида иштирокчилар уч босқич бўйича ўзаро беллашди, ёшлар тарбиясида кўрсатаётган маънавий-маърифий тажрибалари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.




Танлов якунида «Токтау» маҳалла фуқаролар йиғинидан Кенгесбай Розимбоев биринчи ў ринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олди.
– Тез суръатлар билан ривожланиб бораётган интернет даврида ёшлар тарбиясига жиддий қарамасак салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун оилада ўз фарзандларимиз билан бирга қўни-қўшни, маҳаллада яшовчи ёшларнинг тарбиясига эътибор билан қарашимиз лозим. Бу борада барча нуронийларни бефарқ бўлмасликка чақираман, – дейди К.Розимбоев.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги