«Айқулаш» Италияда фольклор фетивалида иштирок этмоқда

319

Ўзининг бир неча йиллик тарихига эга «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли нафақат юртимизда, балки хорижий давлатларда ҳам кенг танилган. Бир неча бор халқаро танловлар ғолиби бўлган ансамбль жамоаси айни пайтда Италиянинг Виэста шаҳрида ўтказилаётган халқаро фольклор фестивалида иштирок этмоқда.

Куни кеча фестивальнинг очилиш маросими ва фестиваль доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ўтказилган тадбирларда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Абат Файзуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Расул Зарикеев, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Бегис Темирбаевлар иштирок этди.


Маълумот учун, Италияда ўтказилаётган фестивальда 10 дан ортиқ фольклор жамоалари, шунингдек, маданият вазирлари ва элчилари иштирок этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги