Мақсад – экологик онг ва маданиятни ошириш

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан эълон қилинган «Экологик маданият ойлиги» доирасида Чимбой туманидаги Обод макон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги ободонлаштириш тадбири ташкил этилди.
Унда партиянинг Тахиатош, Беруний, Қораўзак ва Чимбой туман Кенгашлари, маҳаллий идора ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар фаоллари, шунингдек, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Тадбир давомида ҳудуддаги ёввойи ўтлар ўриб олиниб, ерни текислаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.


Тадбир «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ғоялари асосида ташкил этилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена маданиятини тарғиб қилиш ва соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштиришга қаратилган.
«Экологик маданият ойлиги» давомида шундай амалий тадбирлар орқали жамиятда экологик онг ва маданиятни юксалтириш, фуқароларда масъулият ҳиссини шакллантириш мақсад қилинган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги