Нуроний ва ёшлар учрашуви

141

Бўзатов туманидаги 2-сонли умум таълим мактабида “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда «Бўзатов» МФЙда яшайдиган нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотларида меҳнат қилаётган кекса авлод вакиллари бўлган депутатлар ва ёшлар иштирок этди.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда кекса авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаб, соғломлаштириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиб, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 11 мартдаги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш ва кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасидан оқилона фойдаланишда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур қарор ижроси доирасида Бўзатов туманида ҳам «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилига мувофиқ ёшлар ҳар бир маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга, шунингдек, муаммоли оилаларнинг ҳар бирига «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг бир нафардан аъзоси бириктирилган. Бу ишлар профилактик ҳисобда турган ёшларни соғлом ҳаётга қайтариш, нотинч оилаларни яраштириш ва ажримларнинг олдини олишда ўз самараларини бермоқда.


Учрашувда ЎзЛиДеП туман аппарати раҳбари  Бегдияр Қутлимуратов сўзга чиқиб, ёшларни маҳалладаги ҳаётий тажрибага эга бўлган, замонавий фикрлайдиган фаол нуронийларга бириктириш орқали уларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди.

Тадбирда нуроний ва ёшлар вакиллари дилдан суҳбатлашди.

                                                                      Қорақалпоғистон ахборот агентлиги