Трамп Россияга қарши янги санкциялар ҳақида гапирди

152

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш истиқболлари ҳақидаги саволга жавобан Украина атрофида келишув бўйича “жиддий” музокаралар олиб борилаётганини айтди.

– Биз бунга  яқинлашяпмиз ва ҳозирда бу бўйича жиддий музокаралар олиб борилмоқда, –деди у.

Аввалроқ, Трамп Украина келишувидан қониқмаса, жума куни янги чекловлар бўйича қарор қабул қилиши мумкинлигини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги “жиддий музокаралар” можарога барҳам бериш билан боғлиқ.

Хабарда айтилишича, Қўшма Штатлар етакчиси ўзининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг Москвага ташрифини ютуқ деб ҳисобламаслигини айтган.

– Тўғри, Украинада америкалик аскарлар йўқ, лекин мен зиддиятни тўхтатиш мажбуриятини ҳис қиляпман, – деган Оқ уй раҳбари.

Ўз навбатида, АҚШ давлат котиби Марко Рубио “Fox News” телеканалига интервью бериб, президент Трамп тез орада РФга қарши санкциялар ҳақида қарор қабул қилишини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Стив Уиткоффнинг Москвага ташрифидан сўнг, Қўшма Штатлар Украинадаги низога барҳам беришга аввалгидан ҳам кўра яқинроқ.

С.Раҳимов, ЎзА