Транспорт логистика инфратузилмасин ривожлантириш барқарор тараққиётнинг асоси
Жаҳонда юз бераётган интеграцион жараёнлар давлатлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг кучайишига имконият яратмоқда. Ушбу жараёнларнинг Ўзбекистон ҳам фаол иштирокчисига айланди. Бизга маълум қадимдан Марказий Осиё минтақаси Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашгани сабабли Ғарб ва Шарқни боғловчи кўприк вазифасини бажарган. Бунда карвон йўлларининг ҳам аҳамияти катта бўлган. Орол денгизи атрофида яшовчи халқлар ҳаёти да бўлса сув йўллари алоҳида ўринни эгаллаган. Давлатимиз раҳбари 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этти. Конференция доирасида Давлатимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси 160 та қўшма дастур ва лойиҳаларда муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинди.
Тарихий тадқиқотларда Сув йўллари тушунчаси ҳақида сўз борганда – улар бўйлаб юк ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган сув ҳавзалари ва дарёлар тушунилади. Сув ҳавзаларига эса океанлар, денгизлар, кўллар, сув омборлари, дарёлар, уларнинг ирмоқлари ва қазилган каналлар киришини таъкидлаш зарур. Сув йўллари одатда ташқи – океан, денгиз ва ички-дарё, кўлга бўлинади. Ички сув йўллари ҳам ўз навбатида, табиий ва сунъийга бўлинади. Табиий ички сув йўллари табиий ҳолатидаги дарё ва кўллардир. Сунъий эса шлюзли дарёлар ва сув ҳавзалари, шунингдек, кема қатнови каналлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ўзининг жўғрофий жойлашуви бўйича денгиз йўлига тўғридан-тўғри чиқа олмайдиган жаҳондаги 45 та давлат қаторида туради. Сув йўлларига тўғри чиқа олмаслик Ўзбекистон иқтисодий-савдо имкониятларини маълум даражада чеклайди. Шу мақсадда мамлакатимиз денгиз портларига чиқиш учун ШҲТ маконида транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш зарурлигига эътибор қаратиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қўллаб-қувватлаши остида Тошкент шаҳрида Минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши амалга оширилмоқда. Шунингдек яна бир стратегик жиҳатдан яна бир муҳим лойиҳа – “Термиз – Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли қурилишини ҳам қўллаб-қувватлашга чақирди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, транспорт харажатларининг катталиги ва транзит тизимининг беқарорлиги туфайли Марказий Осиё минтақаси ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизигача йўқотмоқда. Логистика харажатлари маҳсулотлар умумий нархида 60 фоизгача етмоқда. Бу рақам жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан бир неча баробар юқоридир.
Шу боис ишончли янги транзит йўлаклари ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш Марказий Осиёда барқарор тараққиётнинг муҳим омилига айланмоқда.
Ҳозирги кунда минтақамизда ягона транспорт-логистика макони шаклланмоқда. Марказий Осиёни Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануби ўртасидаги тўлақонли транзит хабига айлантириш учун дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми 4,5 марта, сармоялар эса икки баробар ўсди. Қўшма корхоналар сони беш карра кўпайди.
Жорий йилда ҳамкорларимиз билан бирга Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишига киришдик. Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия транспорт йўлагида юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ўсди.
Ўзбекистон ҳамкорлари билан биргаликда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўлини қуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш тарафдори. Ушбу истиқболли йўлакни қурилаётган Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл магистрали билан боғлаш кенг минтақамизда янги савдо-иқтисодий макон ва барқарор транспорт инфратузилмасини шакллантириш учун катта имкониятлар очади.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда транзит транспорт коридорини яратишни кўзламоқда, бу эса уларга денгиз портларига чиқиш ва қадимий Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш имконини беради. Ушбу мақсадда Марказий Осиё давлатлари, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг бошқа давлатлари билан ҳукуматлараро шартнома имзоланди ва Тажан-Серахс-Машҳад темир йўл линиясининг қурилиши амалга оширилмоқда, Пекин ва Истамбулни бирлаштирадиган бу линия Трансосиё магистралининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур транспорт коридори орқали ҳаракатнинг бошланиши, Тинч океанининг Осиё қисмидаги давлатлар ва ғарбга — Туркия ва Европага чиқиш юк ташишни деярли икки баробар қисқартиради.
Саламат Сулайманов,
ҚДУ профессори.
Қорақалпоғистон ахборот агентилиги
