Бетонлаш ишларига махсус техникалар жалб қилинмоқда

Аввал хабар берганимиздек, ички каналларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда барча туманда бетон қориштирувчи техника ва ускуналардан фойдаланиш имконияти яратилди, – деб хабар бермоқда Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Жорий йил бошидан туманлардаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникаларни харид қилиш ишлари бошланган эди. Бу борадаги харид шартномалари асосида сўнгги «Karmix” бетон қориштирувчи махсус техникаси Чимбой туманига етказилди.
Шу тариқа Қорақалпоғистоннинг барча туманларидаги сув хўжалиги ташкилотлари янги «Karmix” техникалари билан таъминланди. Энди, улар ўз ҳисобидаги каналларни бетонлашда ушбу техникалардан фойдаланиб, ишлари жадаллашмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу янги техникадан Чимбой туманидаги «Шоқариқ» ички каналини бетонлашда самарали фойдаланилмоқда. Бетон қориштирувчи техника ўнлаб ишчи кучини тежаш ва иш унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги