Оқтубанинг бир кўчасига асфальт ёйилмоқда

173

«Ташаббусли бюджет» дастурининг 2025 йил биринчи мавсумида Кегейли тумани Оқтуба ҚФЙ ҳудудидаги «Аёқчи қишлоқ» кўчасини асфалтлаш лойиҳаси энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган эди.

Ушбу лойиҳа доирасида мазкур кўчанинг 2 километр 500 метр қисмини асфальт қопламаси билан янгилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз транспорт ҳаракатини таъминлаш мақсад қилинган. Аҳоли томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус жойлардаги инфратузилмани яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий шароитларни янада барқарорлаштиришга хизмат қилади.

Айни пайтда лойиҳа асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Ҳудудий йўлларга буюртмачи хизмати давлат ташкилоти буюртмаси асосида, «Дониёр авто сервис» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.




Ушбу лойиҳа нафақат транспорт ҳаракатини енгиллаштиради, балки Оқтуба ҚФЙ аҳолиси учун кундалик ҳаётни қулайлаштиради, ободонлаштиришга замин яратади ва тумандаги ижтимоий инфратузилманинг ривожланишига хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги