Депутат ҳўнармандлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Жолдасова Чимбой туманидаги Бердақ МФЙда яшовчи ҳунарманд Миваш Тўреназарованинг хонадонида бўлиб, унинг ишлари билан танишди. Ҳунарманд ўн йилдан ортиқ вақт давомида ўз уйида қорақалпоқ халқининг миллий қора уй безакларини тайёрлаш билан шуғулланиб келмоқда. Бугунги кунда ҳунарманд ўз фаолиятини кенгайтириб, «Устоз-шогирд» анъанасини давом эттирган ҳолда, ўз ҳнарини туман ёшларига ўргатиб, уларнинг бандлигини таъминлаб келмоқда.
Шунингдек, депутат тумандаги «Темир йўл гузари» маҳалласида яшовчи уйчи уста Саламат Қобланбаевнинг устахонасида бўлиб, у билан қорақалпоқ халқининг миллий қора уйини қуриш жараёни, унда фойдаланиладиган экологик жиҳатдан тоза маҳсулотлар, авлоддан-авлодга мерос бўлиб келаётган уйчилик санъати ва бу ноёб санъатнинг бугунги кунгача етиб бориши ҳақида суҳбатлашди.



Учрашувларда депутат томонидан қонунчилик соҳасида юз бераётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳамда қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг маълумотлар берилди. Уларнинг мурожаати ва таклиф-мулоҳазалари тингланиб, фикр алмашилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги