Шу йилнинг 10-13 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида волейбол бўйича қизлар жамоалари ўртасида Ўзбекистон суперкубоги ва абсолют чемпионлиги учун мусобақа ўтказилиши режалаштирилган эди.

Мусобақада бу йил Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ва Ўзбекистон кубоги ғолиби Андижон вилояти жамоалари ўз аро беллашди.

Мусобақа давомида Нукус давлат педагогика инситути жамоаси спортчи қизлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳисоб 3:2, 3:1 ва 3:0 кўринишида Нукус давлат педагогика институти жамоаси спортчиларининг ғалабаси билан якунланди ва институт қизлар жамоаси Ўзбекистон суперкубоги ҳамда абсолют чемпионлигини қўлга киритди.

Спортчиларни мусобақага Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий ва спорт устаси Азат Казаков тайёрлади.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.