6 ойда қанча ноқонуний эгалланган ер ўз ҳолига келтирилди?

435

Қорақалпоғистон Республикасида 2009 ҳолатда жами 136 гектар ер майдони ноқонуний эгаллангани аниқланди.

Хусусан, Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг маълумотига кўра, 2025 йилнинг бошидан ўтган олти ой давомида ноқонуний эгалланган ҳолатлардан 1121 та ҳолат, яъни 52 гектарлик ер майдони ўз ҳолига келтирилди.

Шунингдек, 675 та ҳолатда 39,2 гектар ер майдони бўйича судларга даъво аризалари киритилган.

Бундан ташқари, 44 та ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар Прокуратура органларига тақдим этилган.

Қолган ҳолатлар бўйича ваколатли идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқий чоралар давом эттирилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.