ОНЛАЙН. Япония санъат делегацияси консерваторияга “Кото” совға қилди

Аввал хабар берганимиздек, Япония санъат делегацияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик асосида Ўзбекистон давлат консерваториясида маҳорат дарслари ўтмоқда.
Ушбу маҳорат сабоқлари давомида делегация вакиллари консерватория музейига торли чолғулар сафига кирувчи япон миллий мусиқа асбоби “Кото”ни совға қилди.
– Элларни тиллар эмас, куй бирлаштиради, дейишади, – дейди санъатшунослик фанлари номзоди Озода Тошматова. – Бу мазкур тадбир давомида ҳам ўз исботини топди. Тадбир давомида ижро этилган мусиқаларда ўзига хос ноёб оҳанг руҳиятга сокинлик, ором берди. Ўз ўрнида жўшқинлик бахш этди.

 

Б.Мелиқулова, ЎзА