Фуқаролар билан ҳар кунлик мулоқот қилиш йўлга қўйилмоқда

366

Тўрткўл тумани Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокими И.Худайбергенов иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди. Унда тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳам иштирок этиб, мурожаатлар юзасидан жойида муносабат билдиришди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, фуқароларнинг муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш мақсадида бундай қабуллар эндиликда ҳар куни ташкил этиладиган бўлди. Бу эса аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини тўғридан-тўғри масъуллар иштирокида эшитиш ва ҳал этиш имконини яратади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлиминиң маълумотига кўра, ҳар кунлик қабуллар орқали туман аҳолисига давлат идоралари билан мулоқот қилиш анча осонлашади. Мурожаатларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, муаммоларга тезкор ечим топилиши аҳоли розилигини оширишга хизмат қилади.

Бу ташаббус орқали давлат билан фуқаро ўртасидаги муносабатлар янада яқинлашади, жойлардаги масалалар эса кечиктирилмасдан ҳал этилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги