Соҳадаги ишларни ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида тадбиркорлар иштирокида «Халқаро тан олинадиган сертификатларнинг зарурияти ва афзалликлари» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон стандартлар институти директори ўринбосари А.Самижанов, бош мутахассиси М.Қилишов ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг етакчи инспектори Б.Давқараев ўз маърузалари билан иштирок этиб, соҳадаги ишлаб чиқариш ва экспорт ишларини ривожлантириш бўйича амалий ва илмий таклифларини бериб ўтди.

Тадбирда маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқишда халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришнинг аҳамияти, тадбиркорлик субъектлари учун имкониятлари ва рақобатбардошликни оширишда тутган ўрни атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.