Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб ўтолмади

234

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан заргарлик буюмларини божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда, яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилди.

Ушбу чегара божхона постига 652-сонли “Бейнеу–Нукус” йўналишидаги йўловчи поездининг 9-вагонида Қозоғистон Республикасидан кириб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, божхона ходимининг оғзаки сўровда айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, яширин тарзда олиб ўтишга уринган 6 турдаги 17 дона жами оғирлиги 79,50 грамм бўлган қимматбаҳо металл-олтиндан, рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келаётганлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, темир йўл орқали ҳаракатланганда фуқаролар эквиваленти 500 АҚШ доллари қийматидаги товарларни мамлакатимиз ҳудудига божсиз олиб киришлари мумкин. Қиймати ундан ортган товарларга нисбатан божхона тўловлари ундирилиши назарда тутилган.

Юқорида аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги