Фаол ёшларнинг меҳнати алоҳида тилга олинди

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси томонидан касаба уюшмалари фаолиятининг 120 йиллиги ва 30 июнь – «Ёшлар куни» муносабати билан «Раҳбар ва Ёшлар» мавзусида маданий тадбир ўтказилди.

Унда Ёшлар ишлари агентлигининг шаҳар ва туманлардаги фаоллари иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Ж.Аяпов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ёшлар масаласи бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев ва Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Турсиновлар сўзга чиқиб, «Ёшлар куни» муносабати билан ёшларни самимий табриклади.


Ёшларга бирлашган қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари ва муассасаларида ёшлар бўйича олиб борилган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берилиб, фидойи ёшларнинг ишлаб чиқаришдаги, кичик бизнесдаги, деҳқончилик соҳасидаги ва бошқа жамоат ишларидаги меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.


Тадбир давомида Ёшлар ишлари агентлигининг шаҳар ва туманлардаги фаолларидан 52 нафар ёшлар ва бошқармадаги ёш мутахассислар Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитасининг «Фахрий ёрлиғи» билан тақдирланди ҳамда «Ташаккурнома» ва эсдалик совғалари топширилди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги