Эрон мудофаа вазири Хитойда
АҚШ ҳам аралашган Исроил билан 12 кунлик тўқнашувдан сўнг Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода чет элга биринчи сафарини дипломатия ва иқтисодиёт бўйича яқин иттифоқчиси ҳисобланган Хитой Халқ Республикасидан бошлади. У Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида қатнашган тўққиз мамлакат вакилларидан бири бўлди, деб ёзди CNN.
НАТО етакчилари Гаагада йиғилган, Дональд Трамп АҚШ Эрон билан ядро дастури масаласида эҳтимолий келишув бўйича “келаси ҳафта” учрашишини айтган пайтга тўғри келган мазкур анжуманда ХХР мулозими Донг Жун, жумладан, шундай деган:
– Бир томонламалик ва протекционизм кучайиб бормоқда, гегемонлик, баландпарвоз баёнотлар ва зўравон ҳаракатлар халқаро тартибни жиддий равишда бузади. Биз ШҲТ таркибидаги барча давлатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш, халқаро адолатни ҳимоя қилиш ҳамда глобал стратегик барқарорликни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
Хитой расмий ахборот агентлиги «Синьхуа» хабарига кўра, иштирокчи давлатлар ҳарбий шерикликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қатъий тайёрлигини ҳам билдирган.
Мусулмон Зиё, ЎзА