Аҳолининг муҳим фикр-мулоҳазалари

282

Маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиш, уларнинг ечимини топиш мақсадида тегишли вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар томонидан жойларда учрашувлар ўтказилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Руслан Джумамуратов Нукус шаҳридаги Ёш авлод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла «еттилиги» билан учрашди.

Тадбир давомида депутат томонидан мамлакатимизда қонунчилик соҳасида юз бераётган ўзгаришлар ва янгиликлар, қабул қилинаётган фармон, қонун ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда «Камбағалликдан фаровонликка» дастурини амалга ошириш бўйича маҳалла «еттилиги» томонидан амалга оширилаётган ишлар, фикр-мулоҳазалар тингланди.

Ҳудудда фуқаролар томонидан томорқаларидан унумли фойдаланиши ва кўп қаватли уйлар олдидаги дарахтларни суғориши учун оқова сув билан таъминлаш бўйича мурожаат билдирилди.



Шунингдек, банклар томонидан ажратилаётган барча кредит турлари бўйича тегишли мутахассислар иштирокида семинар ташкил этиш таклифи ҳам берилди.

Депутат томонидан ушбу масалалар тегишли тартибда назоратга олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги