Мутахассислар салоҳиятини оширишда янги имкониятлар

229

 

Самарқандда ўтказилаётган БМТнинг Давлат хизмати форуми доирасида панель сессиялари бўлиб ўтди. Ундасунъий интеллект даврида давлат хизматларини ислоҳ қилиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

 Тадбир иштирокчилари рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, фуқароларга янада тезкор ва шаффоф хизмат кўрсатиш, шунингдек, сунъий интеллект имкониятларини давлат бошқарувида самарали қўллаш юзасидан ўз тажрибаларини ўртоқлашдилар.

Мазкур сессияда сўнгги йилларда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида сунъий интеллект технологияларининг ўрни ва салоҳияти асосий эътибор марказида бўлди.

Таъкидланганидек, сунъий интеллект давлат бошқаруви механизмларини тубдан ўзгартириш, жумладан, оддий ва такрорланувчи вазифаларни автоматлаштириш, шунингдек, далилларга асосланган қарорлар қабул қилиш учун катта ҳажмдаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштиришда кенг имкониятларни тақдим этади. Бундан ташқари, сунъий интеллект давлат хизматчилари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, хизматларнинг сифатини ошириш ҳамда уларни аҳолининг индивидуал, айниқса, ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларига мослаштиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Иштирокчилар сунъий интеллектнинг хавфсиз ва адолатли қўлланилишини таъминлаш учун алгоритмик тарафкашлик, маълумотлар махфийлиги, инсон ҳуқуқларига ҳурмат, ҳисобдорлик ва шаффофлик каби муҳим принципларни илгари суриш зарурлигини таъкидладилар. Хусусан, давлат қарорларидан таъсирланган фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи, тушунтириш ва баҳслашиш механизмлари йўлга қўйилиши зарур экани қайд этилди.

Шунингдек, сессия давомида UNU-EGOV ташаббуси ишга туширилгани ҳам эълон қилинди. Унда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Вазирўзсўзида БМТ университети– UNU-EGOV биланстратегикҳамкорликйўлгақўйилаётгани электрон бошқарувсоҳасидазамонавийилмий-тадқиқотларниолиббориш, амалийқўшмалойиҳалар, шунингдек, мутахассисларимизсалоҳиятиниоширишвауларнитайёрлашбўйичаянгиимкониятларэшигиниочишинитаъкидлади.

 

НигораРАҲМОНОВА,

 

ЎзА мухбири