Филиалда матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида 2025-2026-ўқув йилига Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнига бағишланган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Қабул комиссиясининг масъул котиби Азамат Примбетов оммавий ахборот воситалари вакилларига 2025-2026-ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш бориши, филиалда мавжуд ва янги очилаётган мутахассисликлар, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бўлиб ўтадиган жойлари, баҳолаш мезонлари, қайси абитуриентларга касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл берилиши ҳақида кенг маълумот берди.
Ўз навбатида журналистлар ҳам бугунги кунда ушбу олий ўқув юртига абитуриентларни қабул қилиш бўйича кенг жамоатчиликни қизиқтириб келаётган масалалар бўйича саволлар бериб, уларга жавоб олди.






Ўтказилган тадбирда филиал директорининг ўринбосари Б.Утемуратов журналистларни «27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан самимий табриклаб, филиал фаолиятини кенг жамоатчиликка оператив тарзда етказишда яқиндан ёрдам бериб келаётган соҳа фидойиларига миннатдорчилик хати ва эсдалик совғаларини топширди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги