Ўнга яқин мурожаат шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди

Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Сардор Ўрунбоевнинг Кегейли туманида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Унда С.Урунбаев туман кадастр масъуллари билан биргаликда туман аҳолисининг мурожаатларини тинглаб, уларнинг муаммоларини қонуний йўл билан ижобий ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан йигирмадан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, шундан ўнга яқин мурожаат жойида ижобий ҳал этилди ва қолган мурожаатларни кўриб чиқиш учун масъулларга топшириқлар берилди.



– Турар жойимнинг чегарасини аниқлаб бериш бўйича мурожаат қилган эдим, мурожаатим ҳал бўлди, кадастр ходимлари келиб аниқлик киритиб берадиган бўлди, – дейди фуқаро С.Нийетуллаев.
– Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат билан ер олган эдим. Шунга уйимга кадастр ҳужжатини ишлатай деб бормаган жойим қолмади. Бугунги қабулда мурожаат қилдим. Ишим битадиган бўлди,-дейди Қ.Пердешов.
Аҳолининг кадастр соҳасидаги муаммоларини эшитиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги