Амалий чораларга эътибор кўчайттирилмоқда

Амўдарё туманида коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим йиғилиш ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Б.Матмуратов иштирок этиб, мавзуга оид батафсил маъруза қилди.
Йиғилишда Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари ҳам фаол иштирок этди, – деб маълумот беради Амударё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Масъуллар фақат йиғилиш доирасида эмас, балки амалда ҳам коррупцияга қарши курашиш ҳолатини ўрганишга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, 36-сон умумтаълим мактабида, Бойовул маҳалласи ва туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, давлат хизматларининг шаффофлиги, мурожаатлар билан ишлаш тартиби ҳамда ички назорат тизимининг самарадорлиги каби муҳим жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинди.


Бу каби чора-тадбирлар коррупцияга қарши курашишда амалий қадамлар сифатида муҳим аҳамият касб этади ва жамиятда шаффофликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги