Кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда

294

2025 йилги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 665-сон қарорига мувофиқ, Беруний туманидаги ички йўлларни сақлаш ва таъмирлаш ишлари кенг қамровда амалга оширилмоқда. Ушбу қарор доирасида туманнинг турли маҳалла ва кўчаларида жами 8,3 километр ички асфальт йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.

Бугунги кунда ушбу йўл таъмирлаш дастурининг бир қисми сифатида Серқуюш кўчасидаги асфальт қопламасида таъмирлаш ишлари фаол олиб борилмоқда. Бу чора-тадбирлар маҳаллий аҳоли учун йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш ҳamда умумий инфратузилмани янада яхшилашга қаратилган.



Келгусида ушбу йўллар туман аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш муҳитини яратишга хизмат қилади, бу эса маҳаллий иқтисодиёт ва ижтимоий фаолиятнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги