Ҳомийлик ва ғамхўрликнинг яққол ифодаси

280

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби, Нукус шаҳри «Орнек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам кўплаб янгиланишлар юз бермоқда. Ҳудуддаги ички йўллар таъмирланиб, янгидан ичимлик суви тармоқлари тортилди.

– Маҳалламизда қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, рус, корейс, татар, қирғиз ва туркман миллати вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги 330-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги 52-сонли қарори асосида, ўтган йилнинг ўзида Қўблон кўчаси асфалтланган бўлса, Чилпиқ, Қутли эл, Қўшботир, А.Мусаев, Ж.Изентаев ва Тинчлик кўчалари бетонланди.  Қўшботир, А.Мусаев, Қутли эл, Ерназар бий полвон кўчаларига ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Маҳалла ходимларининг қулай шароитларда ишлаши учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳомийлигида маҳалла фуқаролар йиғинига янги бино қуриб берилди.

Ҳудудимизда яшовчи икки фуқарога янги уй қуриб берилди.

– Аввалги уйимиз эскириб, томидан қор-ёмғир ўтиб кетар эди, – дейди Жузимгул Рустемова. – Нукус шаҳар ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳомийлигида 4 қаватли, барча қулайликларга эга янги уй қуриб берилди. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга чуқур миннатдорлик билдираман.

Чиндан ҳам ўзларига кўрсатилаётган бундай оталарча ғамхўрликлардан кўнгли тўлган ҳудуд аҳолисининг қувончида чек йўқ. Улар эртанги кунга қатъий ишонч билан дадил қадам ташламоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси