Беруний туманида навбатдаги семинар ўтказилди

261

Беруний туманидаги Абай овул фуқоралар йиғини ҳудудидаги “Ниятулла Азизбек” фермер хўжалиги далаларида ғўза парваришининг муҳим босқичларидан бири бўлган чилпиш (чеканка) тадбирларини сифатли ташкил этиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев иштирок этди.

Семинар давомида етакчи агрономлар ва тажрибали фермерлар томонидан ғўзанинг вегетация даврида ўтказиладиган чилпиш ишларининг агротехник асослари, бу жараённинг ҳосилдорликка бевосита таъсири, шунингдек, маҳаллий шароитда энг самарали усуллар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Мазкур семинар нафақат тажриба алмашиш майдонига, балки ҳудуддаги бошқа фермер хўжаликлари учун ҳам илғор услубларни ўрганиш имкониятига айланди.



Семинарда фермерларнинг фидокорона меҳнати юқори баҳоланиб, қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш учун бундай тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги