Халқаро дайжест

223

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг 22 июнь куни Эрондаги ядровий объектларига берган зарбасини маъқуллади. Сиёсатчи Россия Украина ҳудудларини Эроннинг Шаҳед дронлари билан нишонга олаётганини эслатиб ўтди.

Украина осмонига Шаҳед дронларининг янги тўлқинлари ёғилмоқда. Россия бундай қуролларни қаердан олганини ҳаммамиз яхши эслаймиз. Эроннинг Россияни қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлари мамлакатимиз ва бошқа кўплаб давлатлар учун улкан вайронагарчилик ва йўқотишларга олиб келди. Бунга нуқта қўйиш керак. Урушга ядро қуроли мутлақо аралашмаслиги керак, деди Зеленский.

Эрон билан можаро бошланганидан кейин Исроилда қолган хорижликлар мамлакатни самолётда тарк этиши мумкин бўлади. Исроил 23 июнь куни мамлакатни тарк этишни истаганлар учун рейслар ташкил қилишни бошлаган. Биринчи куни мингдан ортиқ хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилади. Бироқ парвоз учун чекловлар ҳам ўрнатилган. Жумладан, битта борт 50 нафаргача йўловчини ташиши мумкин. Рейслар Тель-Авивдаги Бен Гурион халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Исроилнинг Эронга қарши операциясини Россиянинг Украинага босқини билан таққослаб бўлмайди, чунки Киев Россиянинг мавжудлигига ҳеч қандай таҳдид солмаган.

Мен Исроил халқаро ҳуқуққа риоя қилмаяпти, деган фикрга тўлиқ қўшила олмайман. Мамлакатнинг мавжудлиги Эрон ёки ХАМАС томонидан шубҳа остига олинганида, бунга халқаро ҳуқуқ доирасида жавоб бериш осон эмас. Агар кимларгадир Исроил давлатини йўқ қилиш истагини очиқ айтишга рухсат берилса, у ҳолда Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак, деди Меркел.

Исроил кучлари ХАМАСнинг 2023 йилдаги ҳужумидан бери Ғазо секторида сақланаётган 3 нафар асирнинг жасадини қайтариб олди. Исроил армияси 22 июнь куни Офра Кейдар, Ёнатан Самерано ва аскар Шай Левинсоннинг жасадлари махсус операция натижасида қайтариб олинганини айтган.

Россия 23 июнь куни Украина пойтахти Киев шаҳрига ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди. Ҳужум оқибатида турар жойлар, бизнес маркази, мактаб, метро бекати ва бошқа иншоотлар зарар кўрган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда. Жами 10 киши, жумладан, 2 нафар бола ва ҳомиладор аёл қутқариб қолинган.

АҚШ 22 июнь куни Эроннинг учта ядровий объектига берган зарбалари учун жавоб олиши керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён француз ҳамкасби Эммануель Макрон билан телефон орқали суҳбатда маълум қилди.

Эрон президенти таъкидлашича, тунги ҳужумлар Америка томонининг тинч мулоқот борасидаги “баёнотлари асоссизлигидан” далолат беради.

Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА