Газни тежаш – кун талаби

Айни пайтда тегишли соҳа мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шахсий хонадонларнинг иситиш қозонхоналарига энергия тежамкор газ ускуналари, яъни горелкаларни ўрнатиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, газни тежаш, ортиқча техник йўқотишларнинг олдини олиш бўйича ҳам хонадонларга ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускуналарига регуляторлар ўрнатилиб, уни модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.



Бу йил Амударё тумани ҳудудидаги 647 та хўжаликни 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказиш режалаштирилган. Айни пайтда ҳудудларда бу бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб 400 дан ортиқ хонадонга регуляторлар ўрнатилди. Йил якунига қадар бу ишлар тўлиқ якунланса, 14400 метр куб газ тежалишига эришилади.
Бугунги кунда мамлакатимизда табиий газни тежаб ишлатиш ва ҳар бир хонадонга бир текис етказиб бериш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилаётган экан, ҳар биримиз табиий ресурсларни тежаб, унинг исроф бўлишига йўл қўймасак, келажак авлодларимизнинг ҳам ушбу табиий ресурслардан фойдаланишига замин яратган бўламиз.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги