Ота-оналар ва ўқитувчиларнинг Брайль ёзувини тушунишига ёрдам берувчи илова яратилди

206

BrailleRecognition иловаси нафақат заиф кўрувчилар, балки уларнинг атрофидаги фойдаланувчилар — ота-она, ўқитувчи, тиббий ходимлар учун ҳам амалий ечим сифатида тақдим этилди. Унинг ёрдамида Брайль алифбосини билмаган инсон ҳам илова орқали кўзи ожиз боланинг ёзувини ўқиши ёки эшитиши мумкин.

Бу имконият, аввало, оила аъзоларига фарзандининг дафтарини текшириш, педагогларга эса топшириқларни баҳолашда ёрдам беради. Ахборотни овозли шаклда эшитиш функцияси эса турли ёшдаги фойдаланувчилар учун қулайлик яратади.

BrailleRecognition лойиҳаси AloqaBankнинг технологик ва ижтимоий ташаббуси натижаси бўлиб, у жамиятда рақамли инклюзияни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда. (https://t.me/aloqapress/2295) Илова таълим жараёнида тенгликни амалий таъминлашда муҳим ўрин тутади.