Аввал хабар берилганидек, «Долзарб 90 кун» дастури доирасида ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида мактаб ўқувчилари учун «Ёзги бизнес дам олиш маркази» ташкил этилган эди.

Марказда мактаб ўқувчиларига бизнес ва иқтисодиёт бўйича тушунчалар берилиб, семинарлар, тажрибали тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

«Долзарб 90 кун» дастури доирасида ташкил этилган навбатдаги семинарда Нукус шаҳридаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этди.

Семинар давомида ўқувчи ёшларга тадбиркорлик фаолияти асослари, бизнесни ташкил этиш жараёнлари ва бозор иқтисодиётининг замонавий талаблари ҳақида амалий тарзда маълумотлар берилди.


Албатта, бундай тадбирлар ёш авлоднинг интеллектуал ва касбий салоҳиятини оширишга, уларда тадбиркорликка бўлган қизиқишни шакллантиришга хизмат қилади.

Дастур доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги