Миллий гвардия биринчилиги ўтказилди

Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида спортнинг юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши турлари бўйича ҳарбий хизматчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 100 нафардан ортиқ спортчилар 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун ўзаро беллашди.



Қизғин беллашувларга бой бўлган мусобақа якунида, умумжамоа ҳисобида Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси полвонлари биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Совринли иккинчи ва учинчи ўринларни Миллий гвардиянинг Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаси эгаллашга эришди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги