Ёш гандболчилар бош совринни қўлга киритди

Нукус шаҳрида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ёзги таътил давридаги бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида, «Ёшлик спорт жамоалари» спорт мусобақаларининг гандбол тури бўйича республика босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли жамоалар иштирок этди.
Қизиқарли ва кескин ўтган мусобақа якунида, ўғил болалар ва қизлар ўртасида ҳам республикамиз жамоаси биринчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Хусусан, ўғил болалар ўртасида республикамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Чимбой туманидаги 43-сонли, қизлар ўртасида Нукус шаҳридаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бош мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Фахрли иккинчи ва учинчи ўринлар Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарё вилояти ёш гандболчиларига насиб этди.
Ўтказилган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги