Долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди

222

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси, сенатор, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати З.Бекатова ҳамда Кенгаш котибияти мудири, депутат М.Уразбаев сайловчилар билан учрашувлар ўтказишди,- деб маълумот беради Амударё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Мулоқотлар давомида Сенатнинг ялпи мажлисларида маъқулланган қонунлар, шунингдек, муҳокама қилинган долзарб масалалар мазмун-моҳияти ва уларнинг аҳамияти тўғрисида кенг жамоатчиликка тушунтиришлар берилди.



Шунингдек, учрашувларда ҳудуддаги ишсизлик муаммосини бартараф этиш, йўл ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланди, мавжуд муаммолар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилиб, берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Шунингдек, 10-Пахтакор сайлов округига кирувчи маҳаллаларда ҳам бўлиб, “махалла еттилиги” таркибидаги масъуллар ва фуқаролар билан суҳбатлар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги