Яна бир оила уйли бўлди

Давлатимиз томонидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами давом этиб, Қонликўл туманидаги яна бир оила уйли бўлди.
Хусусан, ушбу тумандаги Жана қала овул фуқаролар йиғинида кўп йиллардан буён уй-жой масаласида қийналиб келаётган Торебийке Узакованинг оиласига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан янги бино қуриб фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан туман ҳокими Б.Султонов янги бинода бўлиб ҳудуд фуқаролари билан учрашди.
Қишлоқ нуронийлари, фаоллари қилинган ишларга юқори баҳо бериб, ҳамқишлоғининг уйли бўлганига бирдек қувониб, янги иморат учун оқ фотиҳаларини берди.






Оила бошлиғи ҳам бундай ғамхўрликлар учун чексиз миннатдорлигини ва эзгу тилакларини билдирди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги