«Жайҳун» бир очкони қўлга киритди

Кеча Нукус шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасида 9-тур доирасида бир ўйин бўлиб ўтди.
Унда республикамизнинг «Жайҳун» клуби чемпионат аутсайдери Фарғонанинг «FARDU» жамоасига қарши ўйинга тушиб, ўзлари учун қиммат бўлган бир очкони қўлга киритди.
Хусусан, учрашувнинг 10-дақиқасида «FARDU» футболчиси Ибоджон Абелфайзов «Жайҳун» дарвозасига гол уриб ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада жамоамиз ҳужумчиси Асадулла Қутибоев пенальтидан ҳисобни тенглаштиришга эришди. Шундан сўнг ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва жамоалар ўзаро бир очкодан бўлишиб олди.

Энди республикамиз жамоалари бўлган «Орол» ва «Жайҳун» 23-24 июнь кунлари 10-турда Тошкентнинг «Локомотив» ва «Олимпик-Мобиуз» клублари билан ўйинга тушади.
Ўтказилган кечаги ўйиндан сўнг Нукуснинг «Арал» клуби 16 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи, «Жайҳун» жамоаси эса, 9 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси