GIZ вакили Қорақалпоғистонда

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) вакили Бейт-Шорейт меҳмон бўлди.
Учрашувда университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Тимур Нуримбетов GIZ ташкилоти билан олиб борилаётган ҳамкорликнинг самарали йўлга қўйилганини таъкидлади. Жумладан, у таълим, илмий тадқиқотлар, туризм, экологик барқарорлик ва рақамли инновациялар соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, проректор университет жамоаси номидан GIZ ташкилотига чуқур миннатдорчилик билдириб, ушбу ҳамкорлик ёш авлодни замонавий билимлар билан қуроллантиришда муҳим омил бўлаётганига тўхталди.





Шундан сўнг Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) вакили Бейт-Шорейт университет томонидан ишлаб чиқилаётган янги лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Тақдимотлар давомида мазкур лойиҳаларнинг илмий ва амалий аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уларнинг замонавий талабларга жавоб бериши, минтақавий ривожланишга ижобий таъсир кўрсатиши ва халқаро тажриба билан ҳамоҳанглигини таъкидлади.
Ўтказилган мазкур учрашув университетнинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ва таълим сифатини оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги