Маданиятдаги қишлоқларнинг йўллари яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Очиқ бюджет» портали ишга туширилган эди.
Бугунги кунда республикамизнинг барча ҳудудлари фуқаролари ушбу лойиҳада иштирок этиб, ғолиб бўлган ҳудудларнинг қатор муаммолари ҳал этилмоқда.
Хусусан, лойиҳа асосида овоз бериш якуни билан энг кўп овоз тўплаган 8 та лойиҳадан Маданият овул фуқаролар йиғини бўйича 4 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва ҳудудда йўл қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Шундан йиғин марказидан Қорамойин қишлоғигача бўлган 11-13 км масофада, Ўтеган қишлоғигача бўлган 9-11 км, Ферма қишлоғигача бўлган 3-7 км ва Қорамойин қишлоғигача бўлган 13-15 км масофада «DONIYOR AVTO SERVIS» жамияти йўлчилари томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.




-Ҳурматли Президентимизнинг қарори асосида ишга туширилган «Очиқ бюджет» портали халқимиз учун жуда яхши бўлди,-дейди Маданият овул фуқаролар йиғини фуқароси Еркинбай Хожамбергенов.-Ўтган йили ҳам қишлоғимиз аҳолиси шу портал орқали ғолиб бўлиб, Чорва овулига борадиган 2 км йўлимиз асфалтланган эди. Бу йил яна шу қурилиш ишлари давом этиб, қолган йўлларимиз ҳам таъмирланяпти. Бунинг учун Президентимизга, республика ва туман раҳбарларига катта раҳмат айтамиз.
Ушбу қурилиш ишлари жорий йилнинг июль ойида якунланиши режалаштирилган ва айни кунларда таъмирлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси