Тадбиркорликни ривожлантириш учун амалий қадамлар

266

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси томонидан ҳудудларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, улар фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Шу каби навбатдаги учрашув Беруний туманида ўтказилди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими. Унда туман тадбиркорлари ҳамда солиқ органлари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Солиқ бошқармаси раҳбарияти тўғридан-тўғри мулоқот шаклида тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларга яратилган имтиёзлар ва солиқ енгилликлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.



Шунингдек, солиқ органлари томонидан яширин иқтисодий фаолиятларнинг олдини олиш, норасмий тадбиркорликни қонуний майдонга олиб чиқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Бундай мулоқотлар тадбиркорлар билан очиқ ва самарали алоқа ўрнатиш, улар дуч келаётган муаммоларни ўрганиб, амалий ечимлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги