Донорлар тирикчиликка ҳисса қўшувчилар

Қон инсон учун тириклик манбаи. Бизнинг соғлиғимиз яхши бўлишига танамиздаги томирларда оқиб турган қоннинг бевосита алоқаси бор. Шунинг учун ҳам соғлиғимизга қараб, қонимизнинг меъёрда бўлишига эътибор қаратишимиз жуда муҳим ҳисобланади. Лекин, афсуски, дунёда қанчадан-қанча инсонлар камқонлик касаллигидан азият чекиб келмоқда. Турли сабабларга кўра камқонликка чалинган беморларга ёрдам бериш учун донорлар хизмати йўлга қўйилган бўлиб, юртимизда 14 июнь куни донорлар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Шу сана муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан пойтахтимиздаги Республика қон қуйиш марказида беғараз донорлар акцияси ташкил этилди. Акцияда партия фаоллари, депутатлар, ёшлар ҳамда тиббиёт ва маданият соҳаси вакиллари билан йўл патруль ходимлари ҳам фаол иштирок этди.






-Бемор болалар учун топширган қонимиз уларнинг соғлиғининг яхши бўлиб кетишига хизмат қилса жуда қувончли бўлар эдик. Ҳеч ким оғримасин. Айниқса, гўдаклар хасталик дардини чекмасин, – дейди Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Бахтиёр Жуматаев.
Тадбир якунида «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ўтказилаётган беғараз донорлик акциясида фаоллик кўрсатиб келаётган тиббиёт соҳаси ходимлари муносиб баҳоланиб, рағбатлантирилди. Тадбир якунида маданият соҳаси ходимлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги