Болаларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтмоқда

229

Бир неча кундан буён давом этаётган «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасидаги тадбирлар Қонликўл туманидаги Жайҳун маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Мақсад – ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавий-маърифий ва жисмоний ривожланишига кўмаклашишдан иборат.

Маҳаллада ўқувчиларнинг шахмат-шашка ва стол тенниси спорт турларидан мусобақалари ташкил этилди.

Шундай тадбир тумандаги Сари олтин овул фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди.

Ушбу ҳудудда жойлашган 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида «Долзарб 90 кун» лойиҳасига асосан, болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ўтказиш, жисмоний машғулотларни ўтказиб спортнинг гимнастика турига қизиқтириш мақсадида тарбияланувчи қизлар ўртасида «Бадиий гимнастика» мавзусида танлов ўтказилди.





Танлов давомида тарбияланувчилар гимнастика бўйича ўз маҳоратини намойиш этиб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги