Фан олимпиадалари ўқувчиларни яна бир бор синовдан ўтказди

260

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олимпия мактаби ва Қўнғирот тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактабларининг 7-8-синф ўқувчилари ўртасида математика ва кимё фанларидан алоҳида, 9-11-синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан «Қўнғирот тумани Ҳоким олимпиадаси» ўтказилди.

Мазкур олимпиадада 240 нафардан зиёд 7-11-синф ўқувчилари иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказди.

Олимпиада якунида 7-8-синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан Нукус шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ф.Умирбаев биринчи, Қўнғирот туманидаги 43-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси С.Муратбаев иккинчи, Ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синф ўқувчиси О.Мамутов учинчи ўринни эгаллади.


Физика фанидан 1-ўринни Қўнғирот туманидаги 33-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.Сарсенбаев, 2-ўринни Элликқалъа туманидаги 5-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.Бегмаметова, 3-ўринни Нукус шаҳридаги 45-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.Қурбониёзовлар эгаллаган бўлса, 9-11-синф ўқувчилари орасида математика фанидан 1-ўрин Нукус шаҳридаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси С.Сапарбаев, 2-ўрин Қўнғирот туманидаги 4-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ж.Куватова, 3-ўрин шу тумандаги 33-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси И.Назеровларга берилди.

Ғолиб ўқувчилар Қўнғирот тумани ҳокимлиги томонидан тайёрланган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги