Хоразм вилояти Хива шаҳрида умумтаълим мактабларининг 8-10-синф ўқувчилари ўртасида «Ёшлар спорт жамоалари» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган жамоалар ўзаро куч синашди.
Қизиқарли ўтган мусобақа якунида, ўғил болалар ва қизлар жамоалари орасида ўзларининг барча рақибларини енгиб чиқишга муваффақ бўлган Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.
Ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада 2-3-ўринларни Сирдарё ва Фарғона вилоятлари жамоалари қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ёшлари эгаллади.
Мусобақада ғолиб жамоалар ва уларнинг мураббийлари билан биргаликда ўйинларни адолатли бошқарган ҳакамларга Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Ғолиб жамоаларимизни мусобақага Гулжаҳон Қалмуратова ва Сергей Шакировлар тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси