Йил бошидан 867 та “оғир” тоифадаги маҳаллага сув чиқариш учун 1,4 триллион сўм берилди. Бунинг ҳисобига 662 минг хонадондаги жами 80 минг гектар томорқага 25-30 йил ичида илк бор сув етиб борди.

Лекин сердаромад экин экиб, 2-3 марта ҳосил олиш ўргатилмаётгани қайд этилди.

“Томорқага сув етказиш учун сарфланган 1 сўм ҳисобидан ҳеч бўлмаганда 2-3 сўмлик маҳсулот яратилса, 662 минг оила мавсумда қўшимча 5-6 миллион сўм даромад кўради-ку!”
– деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги 89 та маҳаллага 150 миллиард сўм берилган. Мутасаддиларга бу маҳаллаларда томорқадан 350-400 миллиард сўмлик қўшимча маҳсулот олиш бўйича тизим яратиш топширилд