Тежамкорлик маданияти шакллантирилмоқ

370

Тўрткўл тумани ҳокимлигида ёқилғи ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни ноқонуний ишлатишнинг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ташкил этилди.

Унда туманга бириктирилган Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили, туман прокурори Н.Джоламанов, шунингдек, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари, электр ва газ таъминоти соҳаси мутахассислари, назорат органлари ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди, – деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.

Йиғилиш давомида энергия ресурсларидан фойдаланишда мавжуд муаммолар, жумладан, электр ва иссиқлик энергиясининг йўқотилишини камайтириш, ноқонуний уланишларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.



Шу билан бирга, энергия тежаш бўйича амалий режалар белгилаб олиниб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш, хусусан, ҳар бир фуқарода тежамкорлик маданиятини шакллантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги