Ерлардан самарали фойдаланиш – давр талаби

Қораўзак туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди.
Унда дала четлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда, аҳоли томорқа ерлари, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди ҳамда қишлоқ-ҳудудлардаги ички кўчаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Қораўзак, Чимбой ва Тахтакўпир туманларининг Карантин агентлиги, Фермерлар кенгаши ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, деҳқон-фермерлар ва томорқа ер эгалари иштирок этган тадбирда, тегишли соҳа раҳбарлари ва мутахассислари томонидан Президент қарорининг аҳамияти, унда белгиланган имтиёзлар тушунтирилиб, дала четлари ва коллектор-дренаж атрофларидан самарали фойдаланиш, экилган мева кўчатлари ва полиз экинларини парваришлаш ҳақида ҳам кенг маълумотлар берилди.
Семинарда шунингдек, қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ташкил этиш ва юритиш масалалари ҳақида ҳам сўз юритилди.



Маълумот учун, айтиб ўтадиган бўлсак, 2025 йили Қораўзак туманида дала четларидаги 39 гектар майдонга ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж атрофидаги 7 гектар майдонга мева кўчатлари, полиз экинлари, сабзавот ва дуккакли ўсимликлар экилган,- дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Дала четида маҳсулот етиштиришни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Муратжан Джуматов.-Бу экилган кўчатлар ҳудудларга бириктирилган фитосанитар назорат давлат инспекторлари томонидан мониторинг қилиниб, унинг натижалари бўйича маълумотлар «E-fito» дастуридаги «Дала назорати» платформасига тўлиқ киритилиб, рўйхатга олинган.
Семинарда иштирокчилар томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, уларга жавоблар олинди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси