JBIC билан ҳамкорликнинг келгуси босқичлари муҳокама қилинди

359

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш жамият ва иқтисодиёт учун катта фойда келтиради.

Рақамли инфратузилма: интернет, маълумотлар марказлари, рақамли тўлов тизимлари бизнес учун янги имкониятлар яратади.

Янгича иш ўринлари ва стартаплар пайдо бўлади.

Электрон тижорат ва хизматлар соҳаси жадал ривожланади.

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш нафақат иқтисодий ўсиш, балки ижтимоий барқарорлик, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳам юксалишни таъминлайди. Бу эса замонавий тараққиётнинг муҳим пойдеворидир.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Япония Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) бошқарув раиси Ҳаяши Нобумитсу бошчилигидаги делегация билан учрашув давомида Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ҳамда амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди.

Шунингдек, суҳбат давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг жорий холати, истиқболдаги режалари ва рақамли технологиялар соҳасидаги янги лойиҳалар юзасидан фикр алмашди. Шу билан бирга, рақамли инфратузилмани модернизация қилиш, IT-таълимни ривожлантириш ва халқаро таълим муассасалари билан қўшма дастурларни яратиш, стартап ларлойиҳалар орқали инновацион ғояларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро самарали мулоқотни давом эттириш, устувор лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва янги ташаббусларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.

Н.Раҳмонова, ЎзА