Air India: Самолётдагилардан 241 киши ҳалок бўлган

370

“Air India” авиакомпанияси Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод шаҳри аэропорти яқинида қулаб тушган “Boeing-787 Dreamliner” саҳнидаги 242 йўловчидан 241 нафари вафот этганини тасдиқлади.

– Афсус билан маълум қиламиз-ки, омон қолган ягонаинсон шифохонада даволаняпти, – дейилган баёнотда.

Аввалроқ маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда хизматлар идораси фожиа туфайли 310 киши, жумладан учоқдаги 241 одам ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинган эди.

Охирги маълумотга кўра, фақат 40 ёшли асли ҳиндистонлик Буюк Британия фуқароси Рамеш Вишвашкумар омон қолган. У вайрона остидан ўзи чиқиб, тез ёрдам машинаси ёнига юриб келган.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатилаётгани акс этган тасвирни тарқатди.

Вишвашкумарнинг сўзларига кўра, у дераза ёнида жойлашган оддий тоифали, 11А рақамли ўриндиқда ўтирган. Самолёт ҳавога кўтарилгандан кейин атиги 30 сония ўтгач, унинг хотирлашича, кучли портлаш содир бўлган. Шундан сўнг учоқ юқори тезликда пастлай бошлаган. Рамеш билан бирга ҳозирча тақдири номаълумйўловчилар рўйхатига киритилган акаси ҳам учаётган эди.

С.Раҳимов, ЎзА