Сенат Раиси Женевада Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директорининг ўринбосари билан учрашди

329

Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 113-сессияси доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директорининг ўринбосари Беате Андрес билан учрашув ўтказилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.


Мамлакатимизда муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш, Халқаро меҳнат ташкилотининг муҳим конвенцияларини ратификация қилиш, халқаро стандартларни миллий амалиётга кенг татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2030 йилгача бўлган даврга мамлакат дастурини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Унда Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларнинг ижросига, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, уч томонлама миллий ҳамкорларнинг, давлат меҳнат инспекторларининг касбий малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишга келишиб олинди.