Президент фармони амалда
Президентимизнинг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони асосида республикамиз бўйлаб кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўша ишлар доирасида Тахтакўпир туманидаги «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги сув ҳавзасида дам олиш марказининг қурилиш ишлари бошлаб юборилиб, бугунги кунда қизғин олиб борилмоқда.
Фармон асосида инвестиция киритиш шарти билан ер майдони ажратилиб, 1,7 гектар ер майдонида қурилаётган марказ ишга тушгач, 16 кишининг бандлиги таъминланиши режалаштирилган. Бу эса фуқароларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Ушбу лойиҳа натижасида туман аҳолиси, айниқса, болалар ва ташриф буюрувчи меҳмонларга сув ҳавзаси бўйида мароқли ва хавфсиз дам олиш учун қулай имкониятлар яратилиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги