Аҳоли билан ишлаш фаолиятида муваффақиятлар тилади

262

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Тахтакўпир туманида ҳам Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар йиғини раисини сайлаш тўғрисида»ги қонуни асосида фуқаролар йиғини раисларининг сайлови уюшқоқлик билан бўлиб ўтди.

Тахтакўпир тумани ҳокимлигининг мажлислар залида ушбу ўтказилган сайловларда сайланган 17 нафар фуқаролар йиғинлари раисларига расмий равишда хизмат гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ж. Адилов янги сайланган фуқаролар йиғини раисларини табриклаб, уларга ўз вазифаларини фидойилик билан бажариш, аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни самарали ҳал этишдаги ишларига муваффақиятлар тилади.






Маросимда йиғин раҳбарларига расмий гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, тадбирда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ва аҳоли турмуш даражасини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор соҳа фидойилари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тахтакўпир тумани бўлимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси